Тахиатош тумани «Кенегес» маҳалласида замонавий маиший хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Тахиатош туманида байрам тадбирлари қизғин давом этмоқда. Бугун тумандаги «Кенегес» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яна бир муҳим объект - аҳолига қулайлик яратиш мақсадида барпо этилган Маиший хизмат кўрсатиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Марказнинг очилиш тадбирида ҳудуд аҳолиси, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, чекка ҳудудлар учун ҳам шунчалик эътибор қаратилаётгани учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу кўркам бино Президентимизнинг 5246-сонли қарори билан 3,6 млрд. сўм маблағ ҳисобидан замонавий, барча қулайликларга эга қилиб қуриб битказилди.
Албатта, ушбу янги марказ ҳудуд аҳолиси учун турли кундалик маиший хизматларни бир жойга жамлаб, уларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилади.
.jpg)
.jpg)
