Тахиатошда байрам совғаси: «Кенегес» ОФЙда янги замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди
147

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бугун Тахиатош туманида 3 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Ушбу байрам совғаларидан бири – «Кенегес» овул фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади.
Ушбу замонавий таълим маскани Президентимизнинг 5246-сонли қарори асосида, ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокидаги «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳаси доирасида қуриб битказилди.
Янги боғчанинг ишга туширилиши ҳудуддаги болаларни сифатли таълим-тарбия билан қамраб олиш даражасини оширишга ҳамда уларнинг замон талаблари асосида етук инсон бўлиб камол топишига хизмат қилади.
.jpg)
.jpg)
