Мустақиллик байрамига яна бир туҳфа: Тахиатошдаги «Нурлы келешек»да янги замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами жойларда кенг турда нишонланмоқда. Айниқса, байрам арафасида янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши халқимизга янада кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Ана шундай байрам совғаларидан бири Тахиатош тумани «Нурлы келешек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.
Барча қулайликларга эга бўлган ушбу бино Президентимизнинг 5246-сонли қарори асосида, 4,6 млрд. сўм маблағ ҳисобидан замонавий кўринишда барпо этилди.
Ушбу таълим муассасасининг ишга туширилиши ҳудуд аҳолиси учун муносиб байрам совғаси бўлиб, келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг замон талаблари асосида сифатли таълим-тарбия олиши учун мустаҳкам замин яратади.
.jpg)

.jpg)