Мустақиллик байрамига учинчи туҳфа: «Жаңа мәкан» маҳалласида янги замонавий болалар боғчаси ишга тушди
207

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Тахиатош туманида фойдаланишга топширилаётган 3 янги болалар боғчасидан бири - «Жаңа мәкан» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам тантанали равишда очилди.
Ушбу бино ҳам Президентимизнинг 5246-сонли қарори асосида, «Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 5,2 млрд. сўм маблағ ҳисобидан қурилди.
Бир кунда кетма-кет фойдаланишга топширилган ушбу 3 та янги таълим муассасаси туман аҳолиси, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган болалар учун мустақиллик байрамига муносиб совға бўлди.
.jpg)
.jpg)