Қўнғирот туманида Янги Ўзбекистон кўчаси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда юртимизда рўй бераётган туб ўзгаришлар ва кенг кўламли бунёдкорлик ишлари мустақиллигимиз яратиб берган имкониятлар, инсон қадри учун деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Ана шундай улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган ҳудудлардан бири, Қўнғирот туманида мустақиллик байрами арафасида «Янги Ўзбекистон» кўчаси фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев байрам муносабати ва янгиланган автомобиль йўли фойдаланишга топширилиши билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, бугунги кунда туман ҳудудида барча давлат дастурлари доирасида 208 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Амалга оширилаётган ишлар қаторида ҳурматли Президентимизнинг махсус қарори асосида 33 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобидан Янги Ўзбекистон кўчасининг реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилиши туман халқи учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.
Автомобиль йўли 7 метрдан 16 метрга кенгайтирилиб, асфальтобетон қоплама ётқизилди. 4,1 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилди. Ажратувчи тўсиқлар, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар ва автомобиллар учун барча қулайликлар яратилиб, файзли масканлардан бирига айлантирилди.
Албатта, бундай эзгу ишлар туман ҳудудида, бутун республикамиз бўйлаб бундан буён ҳам давом эттирилади.
.jpg)

.jpg)