Қорақалпоғистонда оҳак ишлаб чиқариш заводи иш бошлади

Президентимиз томонидан ишга туширилган объектлар қаторида Қорақалпоғистонда ҳам жами 12 та йирик объект ишга туширилган эди.
Бу объектлар қаторида бугун Қораўзак тумани «Қойбақ» овул фуқаролар йиғини ҳудудида ишга туширилган Қорақалпоғистондаги дастлабки сўндирилган оҳак ишлаб чиқариш заводи фаолияти кўздан кечирилди.
Таъкидлаш жоизки, умумий 90,3 млрд. сўм маблағ ҳисобидан амалга оширилган заводда бугунги кунда 50 нафар маҳаллий мутахассис иш билан таъминланган.
Ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш борасида катта захирага эга Қоратов кони салоҳиятидан фойдаланилиб, суткасига 500 тонна, йилига эса 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қуввати яратилди.
Илгари сўндирилган оҳак республикамизга қўшни вилоятлардан олиб келинган бўлса, бугунги кунда маҳсулотлар шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда ва ички бозорга йўналтирилмоқда. Келгусида эса қўшни давлатларга экспорт йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Корхона фаолияти билан танишиш асносида нуронийлар маҳаллий малакали мутахассислар билан яқиндан мулоқот қилди.

.jpg)

