Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги бунёдкорлик ва ободонлаштириш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар қаторида Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонда ишга туширилган йирик объектлардан бири Амударё туманидаги Манғит сув тозалаш иншооти бўлди.
Республикамиз фаоллари ва нуронийлар бу ерда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Умумий қиймати 167,7 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида объект тўлиқ реконструкция қилиниб, суткасига 40 минг куб метр сувни тозалаш қуввати яратилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида 3 та ичимлик суви иншооти ва 300 километрдан зиёд сув тармоқлари янгиланди.
Ушбу бунёдкорлик ишлари натижасида Амударё туманида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 80 фоизга етказилди. Муҳими, лойиҳанинг ишга туширилиши туман аҳолиси учун муносиб байрам совғаси бўлди.

.jpg)
.jpg)
