Янги Амфитеатрнинг очилиши Амударё тумани аҳолиси учун байрам тантанасига айланди

Бугун Амударё тумани аҳолиси учун байрам совғаси - марказий амфитеатрнинг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янгидан қуриб битказилган муҳташам бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан туман халқини табриклади.
Таъкидлаш жоизки, Амударё тумани аҳолисининг байрам тадбирларини юқори савияда ўтказиши учун муносиб жой, йиллар давомида ушалмай келган нияти - амфитеатр аввал бўлмаган эди. ҳурматли Президентимизнинг эътибори билан бугунги кунга келиб янги Амфитеатр қурилиб, фойдаланишга топширилди ва туман аҳолисининг кўп йиллик орзу-умидлари рўёбга чиқди.
Аҳамиятлиси, бундан буён тумандаги барча йирик маданий тадбирлар ва байрам тантаналари шу ерда ўтказилади.
Бугунги ўтказилган очилиш маросими мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида ўтказилиши тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлаб, ҳақиқий байрамга айланиб кетди.
Очилиш маросими санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.


.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
