Қутлуғ айём арафасида Тўрткўлда яна бир замонавий мактаб фойдаланишга топширилди

Юртимизда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодаси сифатида Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида Тўрткўл туманида ҳам қувончли воқеа юз берди.
Ҳурматли Президентимизнинг 454-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги, замонавий мактаб биноси қад ростлади ва энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан ўқувчи ва устозларга туҳфа этилди.
Қиймати 10,7 млрд. сўм ва сиғими 330 ўринли бўлган ушбу мактаб барча қулайликларга эга қилиб, қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.
Янги ўқув йили олдидан ишга туширилган ушбу таълим даргоҳи ҳудуддаги ўғил-қизлар учун замонавий шароитларда билим олиш, ўқитувчилар учун эса самарали фаолият юритиш йўлида кенг имкониятлар эшигини очади.


.jpg)