Бўзатов-Чимбой йўли қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Бўзатов туманини Чимбой тумани билан ҳамда “Еркиндарья” ОФЙнинг “Макке аўылы” ва “Кўкшийел” аҳоли пунктлари ҳудудларини туман маркази билан боғловчи 95В038 автомобиль йўлининг қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан йўлнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳурматли Президентимизнинг 49-сонли қарори асосида Бўзатов туманини ривожлантириш дастури учун маблағ ажратилиб, шу асосда 18 млрд. 870 млн. сўм ҳисобидан 95В038 автомобиль йўлининг 18,3 километр қисмида асфальт қоплама ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Қисқа муддатда қурилиш ишлари сифатли ва ўз вақтида якунланиб, “Макке аўылы” ва “Кўкшийел” аҳолиси учун янада қулай шароит яратилди. Йўлнинг фойдаланишга топширилиши ҳудудларда транспорт қатновини яхшилаш, аҳоли учун қулайликларни ошириш ва овуллар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
.jpg)
.jpg)