Хўжайли туманида янги савдо мажмуаси иш бошлади

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Хўжайли туманида янгидан қад ростлаган «ATBASAR» савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Тантанали тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида берилган имтиёзлардан фойдаланиб, 15 млрд. сўм маблағ ҳисобидан янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.
Натижада 32 та шохобчадан иборат бўлган савдо мажмуаси ўз фаолиятини бошлаб, 100 га яқин янги иш ўрни яратилди.
Очилишда сўзга чиққанлар бундай объектлар туманда хизмат кўрсатиш соҳаси ривожига, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга салмоқли ҳисса қўшишини, бу ўз навбатида туман аҳолиси учун байрам совғаси бўлганини таъкидлади.

.jpg)
.jpg)