Мустақиллик байрами арафасида Тўрткўл вокзали янги қиёфада фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида республикамиз бўйлаб янги ижтимоий ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Мана шундай объектлар қаторида Тўрткўл темир йўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, вокзал тўлиқ реконструкция қилиниб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва қулайлигини оширишга қаратилган замонавий шароитлар яратилди.
Реконструкция ишлари доирасида вокзал биносининг ички ва ташқи қисми янгиланиб, замонавий кутиш зали ташкил этилди, янги ўриндиқлар ўрнатилди, поездлар ҳаракати ҳақида тезкор маълумот берувчи электрон ахборот таблоси жорий қилинди ҳамда бепул интернет хизмати йўлга қўйилди.
Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган йўловчилар учун ҳам тегишли қулайликлар яратилди. Ташқи ҳудуд ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, вокзал ҳудудида чакана савдо, банкомат, алоқа ускуналари ва офис хизматлари фаолияти йўлга қўйилган.
.jpg)

.jpg)
.jpg)