Байрам арафасида Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Айниқса, байрам арафасида янги ижтимоий ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилаётгани юртдошларимизга янада кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Шундай муҳим тадбирлардан бири Нукус тумани "Қутанкөл" овул фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтди. Бу ерда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети - GREEN UNIVERSITY ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти таркибидаги Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг очилиш маросими ўтказилди.
Ушбу объектни қуриш учун 8 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, илмий-тажриба станциясининг ишга туширилиши Қорақалпоғистонда экология, ўрмончилик, иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишларида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш учун муҳим қадам бўлди.
.jpg)

.jpg)