Энг улуғ ва энг азиз байрам муносабати билан бир гуруҳ Ватандошларимизга давлат мукофотлари топширилди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан юртимиз ривожи йўлида меҳнат қилаётган, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни Она-Ватанга содиқлик рухида тарбиялашда сермаҳсул меҳнат қилиб келаётган қатор ватандошларимизни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг ўттиз беш йиллиги муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Ўтказилган тадбирда Жўқорғи Кенгес Президиуми қарорига мувофиқ, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанни севиш ва мустақиллик ғояларига содиқлик рухида тарбиялаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Шунингдек, ёшларимиз ўртасида кибержиноятларга қарши курашиш ва гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини кенг ёйиш мақсадида ўтказилган «Гиёҳвандликка қарши курашиш» ва «Кибержиноятга қарши курашиш» танлови ғолибларига пул мукофотлари топширилди.
.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)

