Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги кенг турда нишонланди

Пойтахтимиз Нукус шаҳридаги марказий Амфитеатрда юртимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллигига бағишланган «Бир Ватан, бир халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» ғояси остида байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, халқимизни энг улуғ, энг муқаддас айём – юртимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги байрами билан қизғин табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, юртимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган бир қатор муҳим фармон ва қарорлари халқимизга муносиб турмуш шароитини яратишга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Шунинг билан бирга юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида халқимиз учун янги иш ўринлари яратилиб, қатор йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кўплаб ижтимоий объектлар ишга туширилди.
Жорий йилнинг ўзида барча соҳаларда ҳам юқори натижаларга эришилиб, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кенг турда давом эттирилмоқда.
Тантанали байрам тадбири концерт дастури билан давом этди. Дастурдан жой олган санъат усталари ва ёш иқтидор эгалари ижросидаги Ватан, дўстлик, тинчлик ва тотувлик, ёшлик ҳақидаги қўшиқлар ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.



.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)