Азиз юртдошлар!

Халқимизни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан юртимиз тарихидаги қутлуғ сана, энг улуғ ва энг азиз айём - Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз.
Бу йилги мустақиллик байрами «Бир Ватан, бир халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак қурамиз!» деган чуқур маъноли ғоя остида ўтказилиши кўп миллатли халқимизни - она Ватанимизни янада равнақ топтириш йўлида бирлаштириб, барчамизни эзгу ишларга руҳлантирмоқда.
Бу йилги байрам тадбирларини халқимиз ҳар қачонгидан ҳам юксак даражада кутиб олмоқда.
Айниқса, байрам муносабати билан шаҳар ва туманларда, шунингдек, барча маҳаллаларда «Мустақиллик тўйлари» фестиваллари кўтаринки руҳда ўтказилгани, халқимизнинг бугунги турмушидан розилигини таъминлаш йўлида бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилгани байрамга янада кўтаринки руҳ ва халқимизга юқори кайфият бағишламоқда.
Азиз дўстлар!
Барчангизни яна бир бор Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз.
Хонадонларингизга омонлик тилаб, юртимизнинг янада гуллаб-яшнаши, халқимизнинг бахтли ва фаровон ҳаёти йўлидаги барча ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси