Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус шаҳридаги 34-сонли мактаб ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус шаҳридаги 34-сонли мактабда билим олаётган ўқувчилар билан учрашиб, уларга янги ўқув йилида юксак марралар тилади.
Дастлаб, ҳурматли Президентимизнинг табриги ўқиб эшиттирилди.
Шу билан бирга, юртимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қаторида таълим соҳасида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг чуқур билим олиши учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида кенг таъкидлаб ўтилди.
Бундан кейин мактабда билим бераётган ўқитувчилар билан мулоқот қилинди. Уларга миннатдорчилик билдирилиб, юртимиз ёшлари орасидан юқори натижаларга эришадиган ёшлар янада кўплаб етишиб чиқиши алоҳида тилга олинди.
Ўтказилган тадбирда биринчи қўнғироқ чалинди.
Тадбир давомида 1-синфга қадам қўяётган ўқувчиларга «Президент совғалари» топширилди.

.jpg)
.jpg)
.jpg)
