Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади

Ҳурматли Президентимизнинг таълим соҳасига бераётган эътибори ва қўллаб-қувватлаши натижасида бугунги кунда кўплаб таълим даргоҳларида янгидан ўқув бинолари қурилиб, шароитлари яхшиланмоқда.
Мустақиллик байрами нишонланаётган бугунги кунда Беруний тумани Абай овул фуқаролар йиғинидаги 68-сонли умумтаълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди ҳамда 120 ўринли қўшимча бино, 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиб, янги ўқув йилида ўқувчиларнинг фойдаланиши учун тантанали равишда топширилди.
Мактаб таъмири ва қўшимча бино қурилиши учун инвестиция дастури асосида 4,5 млрд. сўм маблағ ажратилди. Барча замонавий шарт-шароитлар яратилди. Ҳудуд фаол нуронийлари ҳамда мактаб жамоаси иштирокида бўлиб ўтган очилиш тадбирида Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрамига ушбу иморат муносиб совға бўлганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.


