Ўртақалъада замонавий маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади

Бугунги кунда юртимизда Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланаётган бўлиб, шундай байрам тадбирлари қаторида Амударё туманининг Ўртақалъа овули ҳудудида маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди.
Мазкур маҳалла мажмуаси ҳурматли Президентимизнинг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида барпо этилди.
3,6 млрд. сўм маблағ эвазига барпо этилган мажмуада аҳолига хизмат кўрсатиш учун аёллар ва эркаклар сартарошхонаси, компьютер хонаси, ўқув маркази, спорт зали, тикувчилик хонаси, новвойхона каби хизматлар ташкил этилган.
Янги марказ маҳалла аҳолисига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, янги иш ўринлари яратиш, ёшлар ва аҳолининг бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.