«Истиқболли давлат хизматчиси» танлови ғолиблари тақдирланди
.jpg)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамкорлигида «Истиқболли давлат хизматчиси» танлови ўтказилган эди.
Танлов якунлари бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори ўринбосари А.Салихов иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, танлов 5 босқичда ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади — ёш, салоҳиятли кадрларни давлат хизматига жалб этиш, уларнинг касбий компетенциясини, лидерлик қобилиятини ривожлантириш орқали давлат бошқарувида проактивликка, натижадорликка ва самарадорликка хизмат қилувчи кадрлар корпусини шакллантириш ҳисобланади.
Ўтказилган тадбирда танлов натижалари эълон қилиниб, ғолиблар тақдирланди ва бир марталик пул мукофоти ва Жўқорғи Кенгеснинг Фахрий ёрлиқлари топширилди.
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
