Элликқалъадаги «Янги Ўзбекистон» массивида яна 2 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу қутлуғ кунларда Элликқалъа туманида аҳоли учун муносиб ва замонавий яшаш шароитларини яратишга қаратилган бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 30 апрелдаги 70-сонли Фармони ижроси доирасида «Элликқалъа» ОФЙ ҳудудидаги 10 гектар ер майдонида «Янги Ўзбекистон» массив ташкил этилган эди.
Бош режага мувофиқ, массивда жами 1 060 та хонадондан иборат, 5 ва 7 қаватли 28 та уй-жойлар, шунингдек, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ва замонавий истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, 2024–2025 йилларда массивда 4 та 5 қаватли, 120 хонадонли уй-жой қурилди ва фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунга келиб, бунёдкорлик ишларининг навбатдаги натижаси сифатида яна жами 50 квартирали 2 та кўп қаватли турар жой фойдаланишга топширилди ва очилиш тадбири иштирокчилари янги уй-жойларда яратилган шароитлар билан танишдилар.
Айни пайтда массивда яна 5 ва 7 қаватли, 334 хонадондан иборат 10 та уй-жойларда шунингдек, 660 ўринли замонавий умумтаълим мактабида қурилиш ишлари давом этмоқда.