Чорвачилик соҳасида субсидиялар ажратилади
249

“Чорвачилик тармоғи лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–293-сон, 05.08.2026 й.) қабул қилинди.
- Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январга қадар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга ҳар бир давр учун алоҳида қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
- биринчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 1,5 млн сўм;
- иккинчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 2 млн сўм;
- олинган бузоқ 12 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм;
- олинган бузоқ 12 ойдан 18 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм.