Туристик стартаплар учун субсидия берилади
204

Ҳукумат қарори (443-сон, 18.08.2026 й.) билан “Туристик стартапларни – янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
- Регламентга кўра, харажатларни қоплаш давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитаси (Қўмита) томонидан амалга оширилади.
- Бунда стартапни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача стартап учун субсидия ажратилади.