Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўрнатилган яқин шериклик муносабатлари ва шу асосда Қорақалпоғистон Республикаси билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги таъкидланди.
Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раиси Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар, Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва шу каби муҳим йўналишлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга, Германия давлати иштирокидаги лойиҳалар асосида иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш, экология, тиббиёт, профессионал таълим йўналиши бўйича Қорақалпоғистонда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилганлиги алоҳида таъкидланиб, биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
.jpg)
