«Арал» футбол жамоамиз «Яйпан» устидан ишончли ғалабага эришди
52

Бугун янгиланган Турон стадионида «Арал» футбол жамоамиз Про Лиганинг 20-тури доирасида «Яйпан» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйин жуда қизиқарли лаҳзаларга бой тарзда ўтди ва унда жамоамиз дастлабки дақиқалардан ташаббусни қўлга олди. Бироқ, биринчи бўлиб, «Арал» ўйиннинг 7-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Ўйиннинг 11-дақиқасида ҳисоб 1:1 кўринишига келган бўлса, 13-дақиқада 1:2 кўринишига, 29-дақиқада 1:3,
36-дақиқада 1:4 кўринишига келди. Ўйин якунида жамоамиз 2:5 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.
Натижада, Про Лига ўйинларида пешқадамликни қўлдан бермай келаётган жамоамиз навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва жами очколар сонини 49 тага етказди.