НДПИ академик лицейи ўқитувчиси Гулчеҳра Бекниязова халқаро танловда ғолиб бўлди
50

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти академик лицейининг физика фани ўқитувчиси Гулчеҳра Бекниязова Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган нуфузли «The Best Education Project International» халқаро танловида ғолиб бўлди.
У мазкур халқаро танловда замонавий педагогик ёндашув – физикани ўқитишда реал ва виртуал лабораторияларни уйғунлаштиришга қаратилган инновацион илмий мақоласи билан қатнашиб, халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди.
Халқаро танлов якунида Гулчеҳра Бекниязова I даражали диплом, Халқаро фан, маданият ва санъат академияси (IASCA) томонидан олтин медаль, шунингдек, эсдалик нишони билан тақдирланди.