Теннис спорт тури оммалаштирилади

“Теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–347-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар теннис спорт турини 2030 йилгача оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
🔹 теннис билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 000 нафаргача етказиш;
🔹 теннис бўйича тренерлар сонини 200 нафарга етказиш;
🔹 теннис спорт тури бўйича Осиёда топ-5 таликка кириш;
🔹 теннис спорт турини истиқболли спорт турлари қаторига киритиш чораларини кўриш.
✅ 2026 йил 1 октябрдан анъанавий тарзда теннис бўйича Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мусобақаларни ўтказиб бориш йўлга қўйилади:
🔸 Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва Аёллар тенниси ассоциацияси (WTA) ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелиги остида бўлиб ўтадиган халқаро теннис мусобақалари;
🔸 ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги;
🔸 ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Республика чемпионати;
🔸 катталар ўртасида “Uzbekistan open” халқаро турнири;
🔸 эркаклар ўртасида “ATP Challenger” халқаро мусобақаси.