Умумий ўрта таълим ташкилотларида “Juniors Tennis Initiative” дастури жорий қилинади

Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларида “Juniors Tennis Initiative” дастури жорий қилинади. Бунда дастур доирасида:
🤓 1–4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия дарсларида теннисга қизиқишни шакллантириш бўйича бошланғич машғулотлар йўлга қўйилади;
🤓 ўқувчиларнинг теннисга қизиқиши ҳамда спорт инфратузилмаси мавжудлигига қараб теннис ривожлантириладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари танлаб олинади;
🤓 танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилотларида теннис бўйича спорт секциялари ташкил этилади ҳамда уларнинг моддий-техника базаси яхшиланиб, спорт инвентарлари, шу жумладан, “tennis wall” мосламалари билан Ўзбекистон теннис федерацияси маблағлари ҳисобидан жиҳозланади;
🤓 машғулотлар танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренерлар томонидан олиб борилади.
📖 Қарор билан 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ–114-сон қарори 7-иловасининг 9 ва 10-бандларидаги миқдорларга қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:
🔸 9. Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
▫️ олтин медаль учун — 25 000 АҚШ доллари;
▫️ кумуш медаль учун — 12 500 АҚШ доллари;
▫️ бронза медаль учун — 6 250 АҚШ доллари.
🔸 10. Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
▪️ олтин медаль учун — 10 000 АҚШ доллари;
▪️ кумуш медаль учун — 5 000 АҚШ доллари;
▪️ бронза медаль учун — 2 500 АҚШ доллари.