25-27 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида халқаро форумлар бўлиб ўтади
163

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида тузни қайта ишлаш ва туз-кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган «Тузни қайта ишлаш бўйича халқаро инвестиция форуми» ўтказилади.
Унда Қорақалпоғистоннинг тузни қайта ишлаш бўйича мавжуд салоҳияти, деярли чекланмаган ресурсга эга Борсакелмас туз кони ва «Kungrad Salt Free Zone» саноат зонаси имкониятлари, маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилади.
Шунингдек, 26-27 сентябрь кунлари оралиғида Ўзбекистон (Қорақалпоғистон) - Хитой ҳудудлараро савдо-иқтисодий форуми ўтказилади.
Форум доирасида хорижий инвесторлар билан учрашувлар, Б2Б музокаралар ташкил этилади.
Барча тадбиркорларни халқаро форумларда иштирок этишга таклиф этамиз.