«Тузни қайта ишлаш бўйича халқаро инвестиция форуми» очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасида «Тузни қайта ишлаш бўйича халқаро инвестиция форуми»нинг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, иштирокчиларни форум очилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз томонидан халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга, Қорақалпоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, ҳудудда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги халқаро форум фаолияти ҳам шундай чора-тадбирлар натижаси бўлиб, унда 20 га яқин давлатдан 100 дан ортиқ инвесторлар иштирок этмоқда.
Ўтказилган форум доирасида ҳудудимизнинг мавжуд салоҳияти, инфратузилма афзалликлари, берилган имтиёзлар, шунингдек, олтин, мис, магний, кобальт, никель, кварц, бентонит ва бошқа минерал хомашё конларига эгалиги, жумладан, деярли битмас-туганмас захирага эга 110 минг гектарда жойлашган «Барсакелмас» туз кони имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Бундан сўнг B2B форматидаги учрашувлар ўтказилиб, унда истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.




.jpg)


.jpg)