Хорижий инвесторлар «Барсакелмас» туз кони имкониятлари билан танишди

Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасида «Тузни қайта ишлаш бўйича халқаро инвестиция форуми»нинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтган эди.
Ушбу халқаро форумда 20 га яқин давлатдан 100 дан ортиқ инвесторлар иштирок этиб, унда истиқболли лойиҳалар устида ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, деярли битмас-туганмас захирага эга «Барсакелмас» туз кони имкониятлари инвесторлар томонидан жойига бориб кўрилди.
Таъкидлаш жоизки, «Барсакелмас» туз конининг умумий майдони 110 минг гектарни ташкил этиб, бугунги кунда унинг атиги 10 минг гектарга яқин қисмигина ўзлаштирилган.
Ана шундай хомашё базаси негизида камида 19 турдаги кимёвий тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Ўз навбатида, хорижий ҳамкорлар туз кони имкониятларини кўздан кечириб, ушбу захира имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш ва янги лойиҳалар албатта ишга туширилиши лозимлигини таъкидлади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
