Халқаро форум доирасида муҳим келишувларга эришилди

Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасида Ўзбекистон (Қорақалпоғистон) - Хитой ҳудудлараро савдо-иқтисодий форуми ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни форум очилиши муносабати билан табриклади.
Ўтказилган форумда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари И.Касимов, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, тадбиркорлар, Хитой давлатидан келган инвесторлар иштирок этди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабатлар натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвеститсиявий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб бормоқда.
Ўтказилган форум ҳам ана шу йўналишдаги чора-тадбирлардан бири бўлиб, унда 400 га яқин тадбиркорлар иштирок этди. Форумда Қорақалпоғистоннинг мавжуд салоҳияти, ҳудуд учун алоҳида берилган имтиёзлар, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сабаб бўла оладиган афзаллик жиҳатлари қайд этилди.
Форум доирасида тоғ-кон саноати, геология, IТ, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар бўйича 31 та инвестиция лойиҳаси доирасида 410 миллион долларлик келишувлар имзоланди.
.jpg)
.jpg)


.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)