Бугун ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетига ташриф буюриб, таълим тизимидаги ютуқлар кўргазмаси билан танишди ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашув ўтказди.
248

Ўтказилган учрашувда Нукус шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, бир гуруҳ соҳа вакиллари видеоалоқа орқали иштирок этди.
Учрашув аввалида Президентимизнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан тақдирланган соҳа вакилларига Жўқорғи Кенгес Раиси давлат мукофотларини топширди.
.jpg)


.jpg)
