«Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан байрам тантанаси ўтказилди

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев йиғилганларни касб байрами муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигидаги ислоҳотлар натижасида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича жуда катта натижаларга эришилмоқда. Ушбу эзгу ишларнинг давоми сифатида барча таълим ва тарбия масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда.
Мактаб, боғча, олий ўқув юртлари, профессионал таълим муассасаларида кенг кўламли қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиб, ушбу чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони асосида Қорақалпоғистондан бир гуруҳ соҳа фидойилари тақдирлангани кўнгилларга фахр туйғуларини бағишлади.
Бугунги ўтказилган тадбирда ана шундай эзгу ишлар ҳақида кенг турда сўз юритилди.
Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми қарори билан бир гуруҳ соҳа фидойиларига кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқ ва рағбатлантирувчи мукофотлар тантанали равшда топширилди.
Байрам тантанаси санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.



.jpg)


.jpg)

