Муддатли ҳарбий хизматдаги ёшлар учун касбга ўқитиш ва олий ўқув юртига тайёрлаш марказлари фойдаланишга топширилди

Бугун Шимоли-ғарбий ҳарбий округида қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилган касбга ўқитиш ва олий ўқув юртига тайёрлаш марказлари биноларининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни бинолар очилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилаш, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларнинг касб ўрганиш ва таълим олишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Замонавий қиёфага келтирилган Касб-ҳунарга ўқитиш ва Олий ўқув юртига тайёрлаш марказлари биноларининг фойдаланишга топширилиши - шундай мақсадларни ўзида мужассам этган эзгу ишлардан саналади.
Жами 5 млрд. сўм маблағ ҳисобидан қайта таъмирдан чиқарилган биноларда барча қулай шароитлар яратилган. Албатта, ушбу марказларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар таълим олиб, ўзлари қизиққан касб сирларини ўрганади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
