Ҳамюртимиз Осиё ўйинлари ғолиблари сафидан жой олди
170

Айни пайтда Японияда «Aichi-Nagoya 2026» ХХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Унда мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритмоқда.
Хусусан, Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ерназар Сәрсенбаев -100 кг вазн тоифасида учинчи ўрин учун хитойлик спортчи билан беллашди. Якунда ҳамюртимиз ишончли ғалабага эришиб, бронза медали соҳибига айланди.