Газлашмаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёр 350 кВт/соатгача оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида аҳолини, айниқса, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
✅ Тақдимотда электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар учун тўловларда амалдаги қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
❗️Хусусан, иситиш мавсумида газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёрни 200 киловатт-соатдан 350 киловатт-соатга ошириш таклифи маъқулланди. Шунингдек, декабрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди.
⚡️ Бундан ташқари, Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш қамровини кенгайтириш, электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмол харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.
Натижада қўллаб-қувватлаш яна 166 минг оилага кенгайиши, ушбу ёрдамдан бир йил давомида 470 минг оила фойдаланиши назарда тутилмоқда.