Тадбиркорлар муаммолари тингланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев бугун Кегейли туманида Кегейли ва Чимбой туманларидаги янги лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида яратилган шароитлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, ўз бизнесини ташкил этиб, янги лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ўз навбатида, тадбиркорлар томонидан банк кредитлари, лойиҳаларни молиялаштириш, кадастр ҳужжатларини ишлаб бериш каби масалалар кўтарилди.
Ҳар бир кўтарилган масала белгилаб олинди. Тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга яқиндан кўмаклашиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)