Нукус тумани ёшлари билан учрашув ўтказилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугунги кунда мунтазам амалга оширилаётган «Ҳар пайшанба - Ёшлар куни» ташаббуси юртимизда ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги, самарали ва манзилли тизимини шакллантирмоқда. Бу ташаббус ёшларнинг нафақат муаммоларини тинглаш, балки уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, салоҳиятини тўла намоён этиши учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Мана шундай эзгу чора-тадбирлар доирасида бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус туманидаги қатор ёшлар билан учрашув ўтказди.
Ўтказилган учрашувда бу борада ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида кенг тарзда таъкидланди. Шу билан бирга, ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли йўналишларда юқори натижаларга эришаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, учрашув давомида ёшлар фаоллик кўрсатиб, ўзларини қизиқтираётган масалалар, амалда учраётган муаммолар ҳамда илгари сурилаётган таклиф ва ташаббусларини бевосита билдирди. Хусусан, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, касб-ҳунар ўрганиш ва таълим соҳасига оид масалалар кўтарилди.
Ҳар бир кўтарилган масала Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсан назоратига олиниб, соҳа мутасаддиларига уларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)

.jpg)
.jpg)
