Нукус шаҳрида U-17 ёшлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади
310

Жорий йилнинг 15-20 октябрь кунлари Нукус шаҳрида U-17 ёшлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ёшларидан тузилган жами 15 та жамоа ўзаро беллашади.
Ўйинлар Нукус шаҳридаги Турон стадиони, Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази стадиони ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси майдонларида бўлиб ўтади.
20 октябрь куни Турон стадионида ғолиблар тантанали равишда тақдирланади.