Корея давлатининг Андон шаҳар кенгаши вакиллари билан учрашув ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Корея давлатининг Кёнсан-Пукто вилояти Андон шаҳар кенгаши вакиллари билан учрашди.
Учрашувда дастлаб, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори, халқимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш, минтақада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция жозибадорлигини ошириш борасида қабул қилинган қарор-фармонлар ва шу асосда яратилган имкониятлар алоҳида таъкидланди.
Унда Жанубий Корея ва Ўзбекистон, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг турда сўз юритилди.
Шунингдек, кўп қиррали ҳамкорлик, ёшларни иш билан таъминлаш, ишлаб чиқариш малакасини ошириш учун имконият яратиш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, минтақамизнинг мавжуд салоҳияти, Андон шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида маданият, туризм, экология ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик имкониятлари кенг муҳокама қилиниб, яқин муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида амалий чоралар давом эттирилиши таъкидланди.
Ўз навбатида Делегация аъзолари самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирди.



.jpg)

