«Камбағалликдан - фаровонлик сари» ҳаракатлари Тўрткўл туманида тизимли равишда давом эттирилмоқда

Бугунги кунда халқимиз фаровонлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш ва оилалар даромадини кўпайтириш йўлида амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Мана шундай эзгу ишлар қаторида Тўрткўл туманининг марказидан олисда жойлашган «Қумбоскан» овул фуқаролар йиғинида «Камбағалликдан — фаровонлик сари» мавзусида муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, ҳурматли Президентимиз томонидан ҳудудларни ривожлантириш, инсон қадрини улуғлаш йўлида кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда берилаётган кенг имтиёз ва енгилликларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Бугунги тадбир шунчаки учрашув эмас, балки фуқароларнинг реал даромадини оширишга қаратилган аниқ ва амалий қадам бўлди.
Ишсиз ҳамда ижтимоий реестрга киритилган аҳоли қатлами учун давлатимиз томонидан яратилган барча имтиёзлар, субсидиялар ва кўмак турлари батафсил тушунтирилди.
Учрашув доирасида, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун кичик лойиҳаларга мўлжалланган замонавий асбоб-ускуналар ва мини-цехлар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада намойиш этилган жиҳозларни харид қилиш ва тўловларни амалга оширишда яратилган қулай шароитлар фуқароларга ўз бизнесини бошлаб, ўзини ўзи банд қилиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун реал шароит яратди.
Шунингдек, ушбу асбоб-ускуналарни олишда субсидия, ссуда, имтиёзли кредитлар каби яратилган имкониятлар таништирилди.
Хусусан, тумандаги жами 10 229 та ижтимоий реестрга киритилган ва кам даромадли меҳнат мигрантлари оилалари 93 нафар ташкилот ва корхона раҳбари ҳамда 360 нафар маҳалла фаолига бириктирилиб, махсус штаб томонидан кунлик ўрганишлар олиб борилмоқда.
Учрашувдан кейин Жўқорғи Кенгес Раиси аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг шароитлари билан танишди.
Кун давомида Жўқорғи Кенгес Раиси топшириғи билан масъуллар иштирокида ташкил этилган сайёр қабул аҳоли билан бевосита мулоқот майдонига айланди.
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)