Фуқароларнинг даромадини ошириш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда

Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан бугунги кунда «Камбағалликдан - фаровонлик сари» ҳаракати давом эттирилиб, шу асосда жойларда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламининг даромадини ошириш йўналишида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай эзгу ташаббус асосида Хўжайли туманида бўш иш ўринлари ва уй шароитида кичик бизнес билан шуғулланиш учун махсус асбоб-ускуналар ярмаркаси ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ўз тадбиркорлигини бошлаб, даромадини ошириш истаги бор фуқаролар учун барча ёрдамлар кўрсатилишини таъкидлади.
Ярмаркада шунингдек, ишсиз ва ижтимоий реестрга киритилган аҳоли қатлами учун давлатимиз томонидан яратилган барча имтиёзлар, субсидиялар ва ёрдам турлари тўлиқ тушунтирилди, зарур маълумотлар берилиб, имкониятлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, уй шароитида ўз бизнесини бошлаб, қўшимча даромад олиш ниятида бўлган фуқаролар учун шу жойнинг ўзида махсус асбоб-ускуналар тарқатилди.



.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)