Шуманай туманида фан олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирокида Шуманай туманида фан олимпиадасининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ҳамда уларнинг устозларини тақдирлашга бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлоднинг билим олиши, интеллектуал салоҳиятини юксалтириши ва ўз иқтидорини намоён этиши учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Таъкидланганидек, ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларнинг чуқур билим эгаллаши, замонавий касб-ҳунарларни ўзлаштириши ҳамда келажакда Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук инсон бўлиб камолга келишида асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги тадбирдагидек фан олимпиадаси ғолибларини рағбатлантириш ўқувчиларни янада кўпроқ изланишга, янги марраларни забт этишга ундаш билан бирга, уларнинг таълим-тарбиясига меҳнатини бағишлаётган устозларнинг хизматларини қадрлашнинг муҳим ифодасидир.
Ҳақиқатдан ҳам бундай эътибор ва рағбат ёшларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини янада ошириб, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, сифатли таълимни ривожлантириш ҳамда келажакда етук ва малакали кадрларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
.jpg)


.jpg)