Қораўзак туманида амалга оширилаётган ишлар бориб кўрилди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Қораўзак туманида бўлиб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимиз топшириғи билан шаҳар ва туманларимизга бириктирилган вилоятлар томонидан амалий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Шу қаторда, бугунги кунда Қораўзак туманида Наманган вилояти томонидан драйвер лойиҳаларни амалга ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида 42 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган жами 14 та хизмат кўрсатиш кичик лойиҳаси ташкил этилмоқда.
Шунингдек, «Қутлы мәкан» маҳалласида 6 млрд. сўмлик янги амфитеатр, 3 млрд. сўмлик кутубхона, 1,5 млрд. сўмлик «Ғәрезсизлик гүзары» маҳалласида маҳалла биносини қуриш белгиланган.
Бундан ташқари, туманда Президентимизнинг 49-сонли қарори асосида марказдаги коллектор ўрнида ёпиқ дренаж тизимини қуриш, «К. Камалов» ва «Райхан» кўчаларини аҳоли сайр қиладиган жойга айлантириш, шунингдек, замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, «Нукус-Тахтакўпир» йўли бўйидаги ёшлар хиёбонини қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 15 млрд. сўмлик янги тўйхона хизматини ташкил этиш лойиҳаси ҳам давом эттирилмоқда.
Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди, «Жаҳангер Қаллибек» хусусий агрофирмаси ишини бориб кўрди.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши туманда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга, аҳоли учун қулай шароитлар яратишга ва янги иш ўринлари очишга хизмат қилишини таъкидлади.
.jpg)

.jpg)

.jpg)

.jpg)