Турон стадионида Нукус дербиси ўтказилади
287

Жорий йилнинг 18 октябрь куни "Турон" стадионида Ўзбекистон Про лигасининг ўзига хос ўйини бўлиб ўтади.
Футбол мухлислари учун қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда.
Унда "Арал" жамоаси 23-тур доирасида республикамизнинг яна бир жамоаси "ҚМУ Жайхун"га қарши майдонга тушади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Про Лига ўйинларида "Арал" футбол жамоамиз 22-тур ўйинлари якуни билан жами 55 очко тўплаб, пешқадамликни қўлдан бермай келмоқда.
"ҚМУ Жайхун" эса 24 очко жамғариб, Про Лигадаги ўйинларини давом эттирмоқда.
Барча футбол мухлисларини Турон стадионига таклиф қилиб қоламиз.