Халқаро физика олимпиадаси ғолиби — қорақалпоғистонлик ўқувчи!

Қувончли хабар!
Хўжайли тумани 20-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ибрагимов Ғайрат Алламбергенович халқаро майдонда юқори натижага эришди.
У 2026 йил 10-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган II Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди!
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги номидан Ғайратни, унинг устозлари ва ота-онасини самимий табриклаймиз! Келажакдаги ўқишлари ва илмий изланишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Маълумот учун: Мазкур олимпиадада Қорақалпоғистондан 3 нафар ўқувчи - Хўжайли тумани 20-сонли мактабининг 11-синф ўқувчиси Ибрагимов Ғайрат, Тўрткўл тумани ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчилари Шарипбаев Элбек ва Қурбанбаев Бегзад Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этди.

