Футбол бўйича Қорақалпоғистон XXXIII чемпионати ғолиблари аниқланди

Бугун Нукус шаҳридаги Турон стадионида Қорақалпоғистон XXXIII чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтди.
Унда Кегейли туманининг «Дослық» ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «МВД» жамоалари чемпионлик кубоги учун майдонга тушди.
Ўйин жуда қизғин лаҳзаларга бой тарзда ўтди. Дастлаб, «Дослық» жамоаси рақиб дарвозасига 1-тўпни киритди ва ўйин ташаббусини қўлга олди. Бундан сўнг, «МВД» жамоаси ўз дарвозасидан 2-тўпни ҳам олиб чиқди. Ўйин якунланиши олдидан ўртадаги фарқ қисқартирилишига эришилди. Ўйин якунида 2:1 ҳисобида «Дослық» жамоаси ғолиб бўлди.
Бундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев бошчилигида тақдирлаш маросими ўтказилди.
Қорақалпоғистон XXXIII чемпионатида фахрли 3-ўринни Амударё туманининг «Амударё» жамоаси, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «МВД» жамоаси қўлга киритди ва уларга медаль, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Чемпионат ғолиби ҳисобланган Кегейли туманининг «Дослық» жамоасига медаль, қимматбаҳо совғалар ҳамда бош соврин Cobalt автомобили топширилди.
Бундан сўнг, Кушмаг Қорақалпоғистон кубоги ғолиблари ҳам тақдирланди.
Унда 2-ўринни эгаллаган «ҚМУ» жамоасига медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилган бўлса, Қорақалпоғистон кубоги финалида ғолиб бўлган Кегейли туманининг «Дослық» жамоасига топширилди.
Бундан ташқари, «Энг яхши мураббий», «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши тўпурар», «Энг яхши футболчи» каби Чемпионат номинациялари эгалари ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Шуни алоҳида айтиш керакки, Чемпионат ғолиби бўлган Кегейли туманининг «Дослық» жамоаси жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 1-лигага ўтиш учун ўтказиладиган турнирда иштирок этади.


.jpg)
