Тайинлов
298

Махсетбаев Полат Махсетбаевич - Ўзбекистон Ёш фермерлар кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар П.Махсетбаев Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борди.
Ёшларимизнинг ташаббусларини, салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан ҳурмат қозонган ҳамюртимизнинг ушбу масъулиятли лавозимда самарали хизмат қилишига тилакдошмиз.
Полат Махсетбаевичга янги масъулиятли вазифасида улкан зафарлар тилаймиз!