Италиянинг Рим шаҳрида ФАО бош қароргоҳида Қорақалпоғистонда ер ва сув ресурслари бўйича янги грант лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди
314

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларни) жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш маркази директори Камалатдин Идирисов бошчилигидаги делегация иштирокида расмий икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар FAOнинг Ер ва сув ресурслари департаменти Геофазовий маълумотлар бўлинмаси раҳбари Ливия Пейзер ҳамда Ер ресурслари бўйича етакчи мутахассис Ферас Зиадат билан ўтказилди. Учрашувда Қорақалпоғистонда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳа таклифлари кўриб чиқилиб, истиқболли қўшма грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

